Pepsi доимо табиатни танлайди!
Компания International Beverages Tashkent (PepsiCo расмий боттлери) ўзининг навбатдаги лойиҳасини якунлади — Чирчиқ шаҳрида янги «O‘рмон» дам олиш ва кўнгилочар боғи очилди. Ташландиқ xiyобон ўрнида замонавий 33 гектарлик яшил ва гўзал маскан пайдо бўлди.
Боғнинг тантанали очилишида машҳур ўзбек эстрада юлдузлари иштирок этган кенг кўламли шоу дастури бўлиб ўтди. Бу ерда дам олиш ва завқли вақт ўтказиш учун энг яхши шарт-шароитлар яратилган: кўнгилочар ҳудудлар, спорт майдонлари, аттракционлар ва скейт-парк, 3000 дан ортиқ дарахтлар, яшил xiyобонлар ва лебедлар сузаётган манзарали кўл барпо этилган.
Pepsi ҳамиша юртимизни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тарафдори бўлиб келади, чунки инсонлар нафақат табиат ва унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари, балки унда яратилган қулай шарт-шароитлардан ҳам завқ олишлари керак.