24 ва 25 май кунлари Pepsi Dream Park билан ҳамкорликда пойтахт битирувчилари учун катта “Сўнги қўнғироқ” байрамини ташкил қилди!
Байрам дастурига машҳур артистлар — Шокира ва Констанинг концерт дастурлари, аниматорлар чиқишлари ҳамда Марказий Осиёнинг энг яхши рақс гуруҳи — Double Touch томонидан ажойиб шоу киритилди. Шунингдек, меҳмонлар учун ҳаяжонли аттракционлар ва қизиқарли танловлар тайёрланган эди. Ушбу ўзига хос кунда битирувчилар ва уларнинг ота-оналари хурсандчилик, дўстлик ва кўтаринки кайфият муҳитида вақт ўтказдилар!
Pepsi ҳар доим ёшларни қўллаб-қувватлайди ва ҳар бир кунни ҳақиқий байрамга айлантиради!