Пойтахтимизда ички экскурсияларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Энди мактаб ўқувчиларига ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриш, иш жараёнлари билан танишиш ва ташаббускорлик фаолияти ҳақида билим олиш имкони яратилмоқда.
Бугунги кунда Тошкент шаҳридан бир гуруҳ мактаб ўқувчилари International Beverages Tashkent компаниясининг заводига экскурсияга борди. Ташриф доирасида улар ишлаб чиқариш жараёнларини кўришди, замонавий технологиялар билан яқиндан танишишди ҳамда индустриянинг ривожланиш тарихи ҳақида кўпроқ маълумот олишди.
Бундай экскурсиялар ёш авлоднинг амалий бизнес муҳити билан танишиши, технологик жараёнларни тушуниши ва келажакдаги касб танловини аниқлашида муҳим аҳамият касб этади.